Футболчи Неймар операция қилинди

None
ASTANA. Kazinform – «Пари Сен-Жермен» клубининг футболчиси Неймар да Силва Сантос Жуниорнинг жароҳатланган тўпиғидан операция қилинди ва у реабилитация курсини бошлади, дея хабар беради Kazinform мазкур клубнинг расмий сайтига таяниб.

Операция Қатарда амалга оширилган.

19 февраль куни Неймар Франция чемпионатида «Лилл»га қарши ўйинда пайлари чўзилиб кетгани сабабли ўйиндан чиқиб қолган эди. Бунгача 31 ёшли Неймар 3-4 ой давомида тикланиши кераклиги ва жорий мавсум охиригача майдонга туша олмаслиги ёзилганди.

Жорий мавсумда Неймар турли турнирларда 29 учрашувда майдонга тушди. Шу давр ичида у 18 та гол урди ва гол билан якунланган 17 та муваффақиятли узатмани амалга оширди. Неймар ўтган йилнинг охирида Бразилия терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этганди.

Сўнгги хабарлар
telegram