Футбол. УЕФА Чемпионлар лигасининг дастлабки финал иштирокчиси маълум бўлди

Кеча ярим финал ўйинларининг дастлабки жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг «Вильярреал» жамоаси ўз уйида Англиянинг «Ливерпул»ини қабул қилди. Ливерпулдаги ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу боис, жавоб ўйинида «Ливерпул»ни дурранг, ҳатто кичик ҳисобдаги мағлубият ҳам қаноатлантирарди.
Аммо «Вильярреал» биринчи таймда иккита гол урди ва умумий ҳисобни тенглаштирди.
2-таймда мерсисайдликлар «ўзларига келишди» ва учта қаторасига учта гол уриб, финал йўлланмасини нақд қилди – умумий ҳисоб 2:5.
Энди «Ливерпул» финалдаги рақибини бугун билиб олади. Финалнинг иккинчи иштирокчиси бўлиш учун Испанияда «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» жамоалари куч синашишади.
Финал учрашуви 28 май, шанба оқшомида Париждаги «Стад-де-Франс» стадионида бўлиб ўтади.