Футбол: Қатар терма жамоаси иккинчи марта Осиё чемпиони бўлди

DOHA. Кazinform - Қатар футбол жамоаси ўз тарихида иккинчи марта Осиё чемпиони бўлди.

Футбол
Фото: the-afc.com/en/national/afc_asian_cup

Финалда Қатар ва Иордания терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув давомида ҳар икки жамоа фаол ўйин кўрсатишди. Гол уриш учун бир нечта вазиятлар бўлди.

Ўйиннинг 22-дақиқасида қатарлик футболчи Акрам Афиф пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада иорданиялик Язан Ал-Наймат ҳисобни тенглаштирди.

Шундан сўнг Акрам Афиф 77 ва 90-дақиқаларда яна иккита пенальтидан гол урди.

Шу тариқа, Қатар терма жамоаси рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида иккинчи бор Осиё чемпиони бўлди.

2019 йилда Қатар қитъа мусобақаси шоҳсупасидан чиқди.

Мусобақада Қатар терма жамоаси А гуруҳида Ливан (3:0), Тожикистон (1:0) ва Хитой (1:0) терма жамоаларини мағлуб этди.

Мусобақанинг кейинги босқичларида Фаластин (2:1), Ўзбекистон (1:1, пенальтидан 3:2), Эронни (3:2) енгиб, финалга йўлланма олди.

Иордания футболчилари бу йил бешинчи бор қитъа мусобақасида иштирок этишмоқда. Улар илк бор 2004 йилда мусобақада қатнашишган, ҳозирча ҳеч қандай муваффақиятга эриша олишмаган.

Бу йилги ўйинда Иордания Малайзияни мағлуб этган (4:0), Жанубий Корея билан дуранг ўйнаган (2:2) ва гуруҳ босқичида Баҳрайнга (0:1) имкониятни бой берганди.

Улар кейинги босқичда Ироқ (3:2), Тожикистонни (1:0) мағлубиятга учратиб, ярим финалда Жанубий Кореяни (2:0) ютди.

Осиё кубоги ўйинлари 1956 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинади.

Ҳозирча Япония – 4, Саудия Арабистони ва Эрон – 3, Жанубий Корея – 2, Исроил, Қувайт, Австралия, Ироқ, Қатар – 1 мартадан чемпион бўлишган.

Сўнгги хабарлар