Футбол: Исроиллик ҳимоячи Офри Арад йил охиригача «Қайрат» клубида тўп суради

None
ALMATY. Kazinform – Футбол бўйича Исроил терма жамоаси ҳимоячиси Офри Арад йил охиригача «Қайрат» футбол клубида тўп суради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қайрат» футбол клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Исроил терма жамоаси ҳимоячиси Офри Арад жорий йилнинг охиригача «Қайрат» футбол клубида тўп суради.

«Офри Арад - 24 ёшда, марказий ҳимоячи, икки карра Исроил чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби. 2021-2022 йилги мавсумда Арад Голландиянинг «Фейенфорд», Германиянинг «Унион», Чехиянинг «Славия» клубларига қарши майдонга тушди ва жамоасини УЕФА конференция лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқишга ёрдам берди», - дейилади «Қайрат» ФК хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Офри Арад Исроил терма жамоасида дебют қилган ва шу кунгача терма жамоа сафида 8 та ўйин ўтказган.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Фото: fckairat.com


Сўнгги хабарлар
telegram