Футбол бўйича Осиё кубоги: Япония Ироққа мағлуб бўлди
ASTANА. КАZINFORM - Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё кубогининг иккинчи тури якунланди.

Япония терма жамоасининг Ироққа қарши ўйиндаги мағлубияти ушбу турда мухлислар орасида сенсацион ҳолат сифатида қайд этилди.
D гуруҳида иштирок этаётган япониялик футболчилар кутилмаганда рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
E гуруҳида тўп сураётган Жанубий Корея терма жамоаси сўнгги дақиқада Иордания дарвозасига гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди. Ҳисоб 2:2.
Иккинчи турдаги барча ўйинлар натижалари қуйидагича:
A гуруҳи: Тожикистон – Қатар 0:1, Ливан – Хитой 0:0
B гуруҳи: Ҳиндистон – Ўзбекистон 0:3, Сурия – Австралия 0:1
C гуруҳи: Гонконг – Эрон 0:1, Фаластин – БАА 1:1
D гуруҳи: Вьетнам – Индонезия 0:1, Ироқ – Япония 2:1
E гуруҳи: Баҳрайн – Малайзия 1:0, Иордания – Жанубий Корея 2:2
F гуруҳи: Уммон – Таиланд 0:0, Қирғизистон – Саудия Арабистони 0:2.
Учинчи тур ўйинлари 22-25 январь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада сариқ қиъанинг 24 та жамоаси беллашмоқда. Улар 6 та гуруҳга бўлинган. Ўйинлар 12 январдан 10 февралга қадар бўлиб ўтади.