Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди

ASTANА Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси Арманистон ва Озарбайжон терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди.

Футбол
Фото: kazfootball.kz

Терма жамоа 7 июнь куни Арманистон, 11 июнь куни Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради.

Қозоғистон терма жамоаси рўйхати:

Дарвозабонлар: Игорь Шацкий (“Ақтўбе”), Бекхан Шайзада (“Ордабаси”), Данил Устименко (“Қайрат”), Александр Заруцкий (“Астана”);

Ҳимоячилар: Александр Марочкин, Ян Вороговский, Марат Бистров (барчаси “Астана”дан), Еркин Тапалов, Роман Асранқулов, Руслан Валиуллин (барчаси “Тобол”дан), Бағдат Қаиров, Алибек Қасим, Адилхан Танжариқов (барчаси “Ақтўбе”дан). Сергей Малий, Темирлан Ерланов (иккаласи ҳам – “Ордабаси”дан), Адилхан Добай (“Жетису”дан), Михаил Габишев (“Елимай”дан), Нурали Алип (“Зенит”, Россия), Александр Зуев (“Арсенал”, Россия);

Ярим ҳимоячилар: Асхат Тағиберген, Бауржан Исламхан, Айбол Абикен (барчаси “Ордабаси”дан), Максим Самородов, Рамазан Оразов, Арман Кенесов (барчаси “Ақтўбе”дан), Абзал Бейсебеков, Исламбек Қуат (иккаласи ҳам “Астана”дан), Адилет Садибеков ( “Қайрат”), Ислам Чесноков (“Тобол”);

Ҳужумчилар: Владислав Прокопенко, Рамазан Каримов, Елхан Астанов (барчаси “Астана”дан), Иван Свиридов (“Елимаи”), Абат Аимбетов (“Адана Демирспор”, Туркия).

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Миллатлар лигасининг 2024/25 йилги мавсуми қуръа натижаларига кўра, Қозоғистон В лигасида Австрия, Норвегия ва Словения билан бирга учинчи гуруҳдан жой олди.

Сўнгги хабарлар