Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси ва Дания ўртасидаги ўйин қайси телеканаллар орқали намойиш этилади
Қозоғистон терма жамоасининг 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Данияга қарши ўйини қайси телеканал орқали намойиш этилиши маълум бўлди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Ушбу ўйин 14 октябрдан 15 октябрга ўтар кечаси Астана вақти билан 00:35 да бошланади.
Учрашув «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Ҳозиргача терма жамоа 6 та ўйин ўтказди.
Улар саралаш босқичида Словенияга – 1:2, Финляндияга – 0:1 мағлуб бўлса, Данияни – 3:2, Сан-Маринони – 3:0, Шимолий Ирландияни – 1:0 ҳисобида ютди.
Россиялик мураббий Магомед Адиев 2022 йилнинг 27 апрелидан буён Қозоғистон терма жамоасини бошқариб келмоқда.
Футболчилар унинг қўл остида 14 та ўйин ўтказишди.
Терма жамоа ҳозиргача 8 марта ғалаба қозонган бўлса, биттасида дуранг қайд этган, беш марта рақибга имкониятни бой берган.
Ушбу ўйиндан кейин қозоғистонлик футболчилар 17 октябрь куни меҳмонда Финляндия билан куч синашади.
Муаллиф: Адилжан Умбет