Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигаси плей-офф босқичини меҳмонда ўтказади
Швейцариянинг Ньон шаҳрида UEFА Миллатлар лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қозоғистон терма жамоаси ярим финал ва финал ўйинларини қайси майдонда ўтказиши ҳақида Кazinform хабар беради.

Қозоғистон терма жамоаси 2024 йилнинг 21 март куни ярим финалда Греция билан меҳмонда тўқнаш келади. Агар ғалаба қозонишса, 26 март куни Грузия - Люксембург учрашуви ғолибига қарши куч синашади.
Тўрт жамоа орасидан энг яхшилари 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичига йўлланма олади.
Ҳозиргача 21 терма жамоа саралаш босқичидан ўтиб, қитъа мусобақасига йўлланма олди. Ушбу рўйхатга Германиядан ташқари Португалия, Франция, Испания, Бельгия, Англия, Венгрия, Дания, Албания, Австрия, Туркия, Руминия, Шотландия, Словения, Словакия, Чехия, Нидерландия, Хорватия, Сербия, Италия, Швейцария киради.
Қозоғистон терма жамоаси Европа чемпионати саралаш босқичида 18 очкога эга бўлди ва H гуруҳида Финляндия билан учинчи-тўртинчи ўринларни ўзаро бўлишди.
Муаллиф: Адилжан Умбет