Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Евро-2024 га чиқса, катта миқдорда пул мукофоти олади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси, агар Миллатлар лигаси плей-офф ўйинлари натижаларига кўра, футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олса, катта миқдордаги тўловлар олиши мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Футбол
Фото: ҚФФ матбуот хизмати

Агар улар Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритса, Қозоғистон терма жамоаси ҳам ушбу турнирнинг финал қисмида иштирок этадиган бошқа жамоалар каби 9,25 миллион евро олиши кафолатланган. Учрашувдаги ғалаба учун 1 миллион евро, дуранг учун 500 минг евро бонус кўзда тутилган.

Мукофот пулларининг кейинги тақсимоти қуйидагича: 1/8 финал - 1,5 миллион евро, чорак финал - 2,5 миллион евро, ярим финал - 4 миллион евро, финал - 5 миллион евро, турнир ғолиби - 8 миллион евро.

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси Евро-2024да олиши мумкин бўлган минимал миқдор 9,25 миллион евро (4,53 миллиард тенге), максимал миқдори эса 28,25 миллион еврони (13,85 миллиард тенге) ташкил этади.

Бироқ, аввало Қозоғистон терма жамоаси Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритиши ва бунинг учун Миллатлар лигаси плей-офф босқичининг нимчорак финалида Греция терма жамоасини, сўнгра Грузия-Люксембург қарама-қаршилиги ғолибини мағлуб этиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Греция ва Қозоғистон терма жамоалари 21 март куни Миллатлар лигаси плей-офф босқичининг ярим финал босқичида майдонга тушади.

Сўнгги хабарлар