Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси Арманистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси 7 июнь куни Арманистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Икки мамлакат футбол федерациялари шундай қарорга келишди.

Икки жамоа шу пайтгача етти марта тўқнаш келишган. Уларнинг тўрттасида Арманистон, иккитасида Қозоғистон ғалаба қозонди. Битта ўйинда дуранг қайд этилди. Арманистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 93-ўринни эгаллаб турибди.
Шунингдек, 14 март куни Қозоғистон футболчилари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини доирасида Туркманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Қозоғистонлик футболчилар 21 март куни Европа чемпионати-2024 финал босқичига йўлланма олиш учун плей-офф босқичида Греция билан учрашади. Қозоғистон терма жамоаси ушбу ўйинга тайёргарликни 8 мартдан бошлайди.
слатиб ўтамиз, УЕФА Миллатлар лигасига қуръа ташлаш маросими 8 февраль куни бўлиб ўтади.