07:09, 10 Апрель 2024 | GMT +5
Футбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Грузияни йирик ҳисобда мағлуб этди
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2025 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида Қозоғистоннинг 19 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси Грузияни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Ўйин давомида Грузия терма жамоасидан Наталmя Квирквайя 4-дақиқада ҳисобни очди. Шундан сўнг қозоғистонлик футболчилар ўзларининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб туришди ва беш марта рақиб дарвозасини нишонга олишди. Терма жамоадан 37-дақиқада Валерия Попва ҳисобни тенглаштирган бўлса, 53-дақиқада яна ҳисобни оширди.
Шундан сўнг, 64-дақиқада Аяжан Қожабекова, 72-дақиқада Қазина Норбаева, 88-дақиқада Адия Асқарова гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа Қозоғистон миллий терма жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.