Футбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Арманистонни йирик ҳисобда мағлуб этди
Футбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси “Астана Арена” стадионида Арманистонни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бу Қозоғистон терма жамоасининг UEFA Миллатлар лигасидаги сўнгги, олтинчи ўйини бўлди.
Биринчи таймнинг 40-дақиқасидаёқ Қозоғистон терма жамоаси сардори Юлия Мясникова ҳисобни очди.
Иккинчи таймда 48-дақиқада Аида Гайстенова ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Ю.Мясникова иккинчи голни урди. 68-дақиқада арманистонлик футболчи Клаудия Чолакян жарима зарбасини амалга оширди. Тўп Қозоғистон терма жамоаси дарвозабони Ангелина Портнованинг орқа томонига тегиб, дарвозага кирди. Бироқ 71-дақиқада Камила Қулмағамбетова гол уриб, ўйинни якунлади – 4:1.
Олти тур якунларига кўра, Мадияр Кембилов мураббийлик қилаётган Қозоғистон 8 очко билан C4 гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Исроил (16 очко) етакчилик қилган бўлса, Эстония (10 очко) иккинчи ўринни эгаллади.