Футбол бўйича клублар ўртасидаги ЖЧ: “Ал-Иттиҳод” “Окленд Сити”ни мағлуб этди
2023 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди, деб хабар беради Kazinform.

Бу йилги жаҳон чемпионатида «Флуминенсе» (Бразилия), “Манчестер Сити” (Англия), “Леон” (Мексика), «Урава Ред Даймондс» (Япония), “Ал-Аҳли” (Миср), “Окленд Сити” (Янги Зеландия) ва "Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони)иштирок этади.
“Ал-Иттиҳод” ва «Окленд Сити» жамоалари ушбу турнирнинг илк ўйинида тўқнаш келишди.
Бу йил Саудия Арабистони клуби сафига Карим Бензема ва Н'Голо Канте каби таниқли футболчилар келиб қўшилди. Европа қитъасининг номдор жамоаларида ўйнаб, янги жамоа катта муваффақиятларга эришиши учун бор кучини сарфламоқда.
Тажрибали футболчилар бугунги ўйинда ўзларининг мерганлик маҳоратларини кўрсатиб, жамоадошларини ғалабага олиб келишди. Ўйиннинг 29-дақиқасида “Ал-Иттиҳод”дан Ромариньо гол урди.
Мазкур клубдан Н'Голо Канте 34-дақиқада, Карим Бензема 40-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди.
Шу тариқа Саудия клуби 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Энди “Ал-Иттиҳод” 15 декабрь куни “Ал-Аҳли” билан тўқнаш келса, “Леон” ва «Урава Ред Даймондс» ўзаро баҳслашади.
18 декабрь куни эса ярим финалда “Флуминенсе” яшил майдонга “Ал-Аҳли” билан ўйнаган биринчи давра ғолиби билан чиқади.
19 декабрь куни яна бир ярим финалда "Манчестер Сити" "Леон" ва «Урава Ред Даймондс» ғолиби билан учрашади.
Финал ва 3-ўрин учун ўйинлар 22 декабрга белгиланган.