Футбол бўйича Европа чемпионати: Финал босқичига йўлланма олган 21 жамоа аниқланди

Футбол бўйича Европа чемпионати: Финал босқичига йўлланма олган 21 жамоа аниқланди
Фото: pixabay.com

Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичига йўлланма олган 21 жамоа аниқланди. Қолган уч нафари эса келгуси йилнинг март ойида Миллатлар лигаси доирасидаги қўшимча ўйинлар орқали аниқланади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Италия тўртинчи саватчадан жой олди. Бундан ташқари, Сербия, Швейцария ва Миллатлар лигасида қўшимча ўйинлар орқали ғалаба қозонадиган учта жамоа қўшилади. Улар орасида Қозоғистон терма жамоаси ҳам бор. Ўтган йили С лигасида ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган қозоғистонлик футболчилар энди Европа чемпионатининг финал босқичи йўлланмаси учун ўйнаш имкониятига эга бўлди.

Миллий терма жамоа Европа чемпионати саралаш босқичида 18 очко билан Финляндия билан учинчи-тўртинчи ўринларни бўлишиб турибди.

Финал босқичига қуръа ташлаш маросими 2 декабрь куни бўлиб ўтади. Жамоалар тўрт саватчага бўлинган.

1-саватча: Германия, Португалия, Франция, Испания, Бельгия, Англия

2-саватча: Венгрия, Дания, Албания, Австрия, Туркия, Руминия

3-саватча: Шотландия, Словения, Словакия, Чехия, Нидерландия, Хорватия

4-саватча: Сербия, Италия, Швейцария, Миллатлар лигасининг учта ғолиби

Европа чемпионатининг финал босқичи 2024 йилнинг 14-июндан 14-июлига қадар Германияда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар