Футбол бўйича EURО 2024: Англия дастлабки ўйинда Сербияни мағлуб этди
ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг учинчи ўйини кунида С гуруҳидан жой олган Сербия ва Англия терма жамоалари якун ясади.

Бу йил Англия терма жамоаси бош совринга даъвогар сифатида кўрилмоқда. Улар аввалги қитъа мусобақасида финалгача этиб борган ва Италия терма жамоасига имкониятни бой берганди. Бу бўшлиқни бу йил тўлдира оладими?
Илк дақиқаларданоқ сербияликлар дарвозаси томон йўл олган инглиз футболчилари тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Ёш бўлишига қарамай, мухлисларга яхши таниш бўлган Жуд Беллингем 13-дақиқада Англияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шундан сўнг ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо биринчи бўлимда таблодаги ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимда сербиялик футболчилар ҳужумни кучайтиришди. Англия терма жамоаси ҳимоя чизиғида малакали ўйнай олди.
Учрашувда инглиз футболчилари 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, энди D гуруҳида 17 июн куни Австрия ва Франция терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Шунингдек, шу куни E гуруҳида Руминия ва Украина, Бельгия ва Словакия терма жамоалари баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни С гуруҳида Словения ва Дания терма жамоаларини 1:1 ҳисоби қониқтирган бўлса, D гуруҳида Польша Нидерландия термасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.