Футбол бўйича Чемпионлар лигаси: плей-офф босқичига чиққан саккизта жамоа маълум бўлди
UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-турининг биринчи кунги ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

12 декабрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида А, B, C, D гуруҳларида иштирок этаётган жамоалар олтинчи тур ўйинларини ўтказди.
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллади. Ўтган турда Германиянинг “Бавария” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси эса гуруҳ босқичида бирорта ҳам очко йўқотмади. Олтинчи турда испаниялик футболчилар Германиянинг “Унион Берлин” клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.
А гуруҳи: “Манчестер Юнайтед” (Англия) – “Бавария” (Германия) 0:1, “Копенгаген” (Дания) – “Галатасарой” (Туркия) 1:0
B гуруҳи: “Ланс” (Франция) – “Севилья” (Испания) 2:1, ПСВ (Голландия) – “Арсенал” (Англия) 1:1
C гуруҳи: “Наполи”. (Италия) – “Спортиг Брага” (Португалия) 2:0, “Унион Берлин” (Германия) – “Реал Мадрид” (Испания) 2:3
D гуруҳи: “Интер” (Италия) – “Реал Сосьедад” (Испания) 0:0, «Ред Булл Зальцбург» (Австрия) – “Бенфика” (Португалия) 1:3.
Натижада плей-оффга чиққан дастлабки саккизта жамоа маълум бўлди. Улар орасида “Бавария”, “Копенгаген”, “Арсенал”, ПСВ, “Реал Мадрид”, “Наполи”, “Реал Сосьедад”, “Интер” жамоалари бор.
Энди 13 декабрь куни E, F, G, H гуруҳларида баҳс юритувчи жамоалар ўзаро тўқнаш келишади. Улар орасида “Пари Сен-Жермен”, “Манчестер Сити”, “Барселона” (Испания) клублари бор.
Муаллиф: Адилжан Умбет