Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси: плей-офф босқичига чиққан бир қатор жамоалар аниқланди
UEFА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган биринчи ўйин кунги ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Бу сафар Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасида E, F, G, H гуруҳларида баҳслашаётган жамоалар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Беллашувнинг белгиланган кунида плей-офф босқичига йўлланма олган жамоалар аниқланди. Улар орасида "Атлетико Мадрид", "Лацио", "Боруссия Дортмунд", "Манчестер Сити", "РБ Лейпциг" клублари бор.
E гуруҳи: “Лацио” (Италия) – “Селтик” (Шотландия), ҳисоб – 2:0, «Фейенорд» (Нидерландия) – “Атлетико Мадрид” (Испания), ҳисоб – 1:3.
F гуруҳи: “Пари Сен-Жермен” (Франция) – «Ньюкасл Юнайтед» (Англия) – 1:1, “Милан” (Италия) – “Боруссия Дортмунд” (Германия) – 1:3.
G гуруҳи: “Манчестер Сити” (Англия) – “РБ Лейпциг” (Германия) – 3:2, “Янг Бойз” (Швейсария) – «Црвена Звезда» (Сербия) – 2:0.
H гуруҳи: “Шахтёр Донецк” (Украина) – “Антверпен” (Бельгия) – 1:0, “Барселона” (Испания) – “Порту” (Португалия) – 2:1.
Энди бугун, 29 ноябрь куни А, B, C, D гуруҳларида иштирок этаётган жамоалар 4-тур ўйинларини ўтказади.
Муаллиф: Адилжан Умбет