Футбол бўйича Миллатлар лигасига қуръа ташлаш маросими 2024 йил 8 февраль куни бўлиб ўтади
2024 йил 8 февраль куни Миллатлар лигасининг 2024/25 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг янги мавсумида Қозоғистон терма жамоаси В дивизионида иштирок этади. 2022/23 йилги мавсум якунида улар C дивизионида Озарбайжон, Словакия ва Беларусни ортда қолдириб, битта дивизионга кўтарилишди.
В дивизионида Қозоғистон футболчилари Грузия, Греция ва Туркия билан бирга тўртинчи саватчадан жой олган.
В дивизиони жамоалари саватчаси қуйидагича:
Биринчи саватча: Австрия, Чехия, Англия, Уэльс
Иккинчи саватча: Финляндия, Украина, Исландия, Норвегия
Учинчи саватча: Словения, Ирландия, Албания, Черногория
Тўртинчи саватча: Грузия, Греция, Туркия, Қозоғистон.
2024/25 йилги мавсум учун ўйинлар жадвали ҳам белгилаб олинди.
1-тур: 2024 йил 5-7 сентябрь.
2-тур: 2024 йил 8-10 сентябрь.
3-тур: 2024 йил 10-12 октябрь.
4-тур: 2024 йил 13-15 октябрь.
5-тур: 2024 йил 14-16 ноябрь.
6-тур: 2024 йил 17-19 ноябрь.
Плей-офф ўйинлари: 2025 йил 17-25 март.
Тўртлик финали - 2025 йил 2-10 июнь.