Футбол. Бугун Миллатлар лигасида Қозоғистон Беларусь билан учрашади

ASTANA. Kazinform – UEFA Миллатлар лигасининг 5-тури доирасида Қозоғистон ўз майдонида Беларусьни қабул қилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Ушбу учрашув пойтахт вақти билан соат 20:00да бошланади ва «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

С лигаси, 3-гуруҳи турнир жадвалида Қозоғистон терма жамоаси ўн очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Словакия олти очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Қозоғистон футболчилари Озарбайжонни 2:0, Словакияни меҳмонда 1:0, ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Беларусь билан эса 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бугунги учрашув бош ҳаками - руминиялик Хорациу Фесник. Унга ҳамюртлари Валентин Аврам ва Александру Черей ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам бельгиялик Раду Петреску.

Икки жамоа бунгача бир-бирига қарши олтита ўйин ўтказишган. Улардан 2 тасида дуранг натижа қайд этилган, қолганларида Беларусь жамоаси ғалаба қозонган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Фото: kff.kz

Сўнгги хабарлар