15:55, 19 Июль 2023 | GMT +5
Футбол: Бугун «Қайрат» ва «Пахтакор» Алмати шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказади
ASTANА. Кazinform – Бугун Алмати шаҳрида Қозоғистоннинг «Қайрат» футбол жамоаси ва Ўзбекистоннинг «Пахтакор» жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Учрашув бугун, 19 июль куни Алматидаги Марказий стадионда маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланади.
Марказий Осиёда икки жамоа ўртасидаги дерби тўқсонинчи йилларгача мухлисларда катта қизиқиш уйғотган. Жамоалар охирги марта СССР чемпионатида 1990 йил 15 майда ўйнашган.
Шу йилнинг февраль ойида Тошкентда ўтказилган илк ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон клуби 4:3 ҳисобида зафар қучганди. Алмати клубидан Гулжигит Алиқулов ва Жоау Пауло (2та гол) алоҳида ажралиб туришди.
Муаллиф: Адилжан Умбет