Футбол бўйича ЖЧ: Франция биринчи ўйинда ғалаба қозонадими

D гуруҳидаги илк ўйин Дания ва Тунис ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Астана вақти билан соат 16:00да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Даниялик футболчилар олтинчи бор жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқишмоқда. Бунгача 1998 йилда чорак финалгача етиб борган, 1986, 2002 ва 2018 йилларда 1/8 финалда иштирок этган.
Тунислик футболчилар эса олтинчи бор мундиалда қатнашмоқда. Бироқ ҳозирча гуруҳ босқичидан нарига ўта олмади.
Ҳар икки жамоа бунгача икки марта тўқнаш келишган. Дания бу рақибга қарши 1963 йил 1 сентябрда 3:1, 2002 йил 26 майда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Улар жаҳон чемпионатида илк бор тўқнаш келишади.
Яна бир ўйин Франция ва Австралия ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Астана вақти билан соат 01:00да бошланади ва «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Машҳур футболчилардан ташкил топган Франция терма жамоаси мундиалда 16-марта майдонга тушади. 1998 ва 2018 йилларда чемпион, 2006 йилда кумуш, 1958 ва 1986 йилларда бронза медалини қўлга киритган.
Мундиалда еттинчи бор энг яхши иштирокчилар сафига қўшилган Австралия терма жамоаси бу йил ҳам ўзининг юксак муваффақияти билан мухлисларини хурсанд қила олмади. Фақат 2006 йилда 1/8 финалга чиқди.
Икки жамоа бу йил ўз тарихларида олтинчи бор куч синашади. Уларнинг учтасида Франция, биттасида Австралия ғалаба қозонди. Битта ўйин дуранг билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ А гуруҳида Англия Эронни йирик ҳисобда мағлуб этган бўлса, Нидерландия Сенегални мағлуб этганди.
Шунингдек, А гуруҳида иккита ўйин натижаси ҳам маълум бўлди.
Фото: reyters.cоm
Муаллиф: Адилжан Умбет