Футбол бўйича UEFA Миллатлар Лигасида Испания ўз гуруҳида етакчиликни қўлга олди

NUR-SULTAN. Кazinform - UEFA Миллатлар лигасида 4-тур ўйинлари бошланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Куннинг асосий ўйинлари А лигаси иккинчи гуруҳидан жой олган Испания ва Чехия, Швейцария ва Португалия терма жамоалари ўртасида кечди.

Ўйин давомида Испания Чехияни 2:0, Швейцария Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Испания гуруҳдаги пешқадамлигини қўлга олди, қолган учтаси эса иккинчи ўринга даъвогар.

Ушбу турнинг бошқа ўйинлари натижалари қуйидагича:

В лигаси, 4-гуруҳ:

Норвегия – Швеция 3:2

Словения – Сербия 2:2

C лига, 2-гуруҳ:

Шимолий Ирландия – Кипр 2:2

Греция – Косово 2:0

C Лига, 4-гуруҳ:

Шимолий Македония – Гибралтар 4:0

Грузия – Болгария 0:0

D лига, 2-гуруҳ:

Мальта – Сан-Марино 1:0.

Эслатиб ўтамиз, бугун ушбу турнирда Қозоғистон ва Словакия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар