Футбол бўйича UEFA Миллатлар лигасида Бельгия Польшани йирик ҳисобда мағлуб этди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - UEFA Миллатлар лигасининг 2-тури якунига етди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Куннинг асосий ўйини Бельгия ва Польша терма жамоалари ўртасида кечди. Биринчи турда Нидерландия терма жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган Бельгия терма жамоаси мухлислари қаршисида яхши ўйин кўрсатди. Натижада у рақибини 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Улардан Аксель Витсель (42-дақиқа), Кевин Де Брюйне (59-дақиқа), Леандро Троссард (73, 80, 83-дақиқа), Луа Опенда (90-дақиқа) гол урди ва унга польшалик Роберт Леандовски (28-дақиқа) битта гол билан жавоб қайтарди.

Нидерландия меҳмонда Уэльсни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, икки ўйиндан сўнг 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Бугун бўлиб ўтган бошқа ўйинлар натижалари қуйидагича:

B лигаси 1-гуруҳи

Шотландия – Арманистон 2:0

Ирландия – Украина 0:1

Бугун, 9 июн санасида 3-тур ўйинларига старт берилади. Қозоғистон терма жамоаси эртага, 10 июн куни Беларусь билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача иккита ўйинда ғалаба қозонган қозоғистонлик футболчилар ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Reuters

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram