Футбол бўйича Миллатлар лигасида Испания кетма-кет иккинчи марта дуранг ўйнади
Куннинг асосий ўйини А лигаси иккинчи гуруҳидан ўрин олган Чехия ва Испания терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Ўйин давомида чехиялик Якуб Пешек 4-дақиқада ҳисобни очган бўлса, испаниялик Гави 45-дақиқада гол билан жавоб қайтарди. 66-дақиқада Ян Кухта яна Чехияни олдинга олиб чиқди, 90-дақиқада Иньиго Мартинес ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа жамоалар 2:2 ҳисоби билан кифояланишди. Испания кетма-кет икки ўйинда дуранг ўйнади ва бор-йўғи икки очкони қўлга киритди.
Ушбу гуруҳда Португалия Швейцарияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Куннинг қолган ўйинлари натижалари қуйидагича:
B лигаси 4-гуруҳи
Сербия – Словения 4:1
Швеция – Норвегия 1:2
C лига 2 гуруҳи
Кипр – Шимолий Ирландия 0:2
Косово – Греция 0:1
C лига 4 гуруҳи
Гибралтар – Шимолий Македония 0:2
Болгария – Грузия 2:5
D лига 2-гуруҳи
Сан-Марино – Мальта 0:2
2-турнинг иккинчи ўйини 6 июн куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси Словакия билан учрашади.
Муаллиф: Адилжан Умбет