Футбол бўйича Миллатлар лигасида Германия ва Англия дуранг қайд этишди

NUR-SULTAN. Кazinform - UEFА Миллатлар лигаси 2-турининг учинчи ўйин куни ўтказилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Куннинг асосий ўйини А лигаси учинчи гуруҳидан жой олган Германия ва Англия терма жамоалари ўртасида кечди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида германиялик Йонас Кофман ҳисобни очди. 88-дақиқада англиялик Гарри Кейн пенальтидан гол билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа жамоалар 1:1 ҳисоби билан кифояланишди. Германия иккинчи бор дуранг ўйнаган бўлса, Англия биринчи очкони қўлга киритди. Турнир жадвалида жамоалар учинчи ва тўртинчи ўринларда жойлашган.

Ушбу гуруҳнинг яна бир учрашувида Италия Венгрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учинчи ўйин кунининг бошқа натижалари қуйидагича:

В лигаси 3 - гуруҳи

Финляндия – Черногория 2:0

Босния ва Герцоговина – Руминия 1:0

C лигаси 1-гуруҳи

Фарер ороллари – Люксембург 0:1

Литва – Туркия 0:6

9 июнда 3-тур учрашувлари бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда Қозоғистон Словакияни мағлуб этганди.

Фото: championat.cоm

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар