Футбол бўйича Миллатлар Лигаси: Қозоғистон биринчи ўйинда Молдовани мағлуб этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - UEFA Миллатлар лигаси навбатдаги босқичининг илк ўйинида Қозоғистон терма жамоаси Молдовани мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шацкий, Суйимбаев, Алип, Малий, Марочкин, Бистров, Нарзилдаев, Тағиберген, Васильев, Зайнутдинов, Шчеткин илк дақиқаларданоқ Қозоғистон терма жамоаси сафида майдонга тушди.

Бугунги учрашувни ҳар икки жамоа фаол бошлашди. Биринчи дақиқаларданоқ қозоғистонликларда гол уриш учун бир қанча имкониятлар бўлди. Вақт ўтиши билан молдовалик футболчиларнинг фаоллиги ошди. Натижада 45-дақиқада Ион Николаеску гол урди.

Иккинчи бўлимда иккала жамоа ҳам олдинга интилишди. Қозоғистонлик футболчилар ҳисобдаги мувозанатни сақлашга ҳаракат қилган бўлса, молдоваликлар устунликни оширишга эътибор қаратишди. Натижада қозоғистонлик Сергей Малий 63-дақиқада гол урган бўлса, 79-дақиқада мезбонлардан Вячеслав Посмак ўз дарвозасини ишғол қилди.

Икки жамоа 29 март куни мусобақанинг ушбу босқичида яна тўқнаш келади. Ғолиб жамоа кейинги босқичда C лигасидаги ўрнини сақлаб қолса, мағлуб бўлган жамоа D лигасида ўйнайди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар