Футбол бўйича Қозоғистон суперкубоги Туркистонда бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Футбол бўйича Қозоғистон Суперкубоги Туркистон шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform мухбири Қозоғистон профессионал футбол лигасига асосланиб хабар беради.
None
None

Бу йил суперкубок янги форматда бўлиб ўтади. Унда жами тўртта жамоа иштирок этади. Ўтган йилги мамлакат чемпиони Алматанинг «Қайрат», иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Қостанайнинг «Тобыл» ва пойтахтнинг «Астана» жамоалари ушбу мусобақада куч синашишади.

Ўтган йили Қозоғистон кубоги ғолиби аниқланмаганлиги сабабли, бу ўрин тўртинчи ўринни эгаллаган Қарағандининг «Шахтер» жамоасига насиб этган. Турнирнинг соврин жамғармаси 40 миллион тенгени ташкил этади. У ғолиб жамоалар ва совринларни қўлга киритган жамоаларга совғалар билан тақдирланади.

Суперкубокнинг ярим финал учрашувлари 2 ва 3 март кунлари бўлиб ўтади. 5 март куни учинчи ўрин аниқланади ва финал 6 мартга белгиланган.

Турнирнинг ярим финалига қуръа ташлаш маросими 15 февраль куни пойтахт вақти билан соат 14.00 да бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар