16:50, 25 Июль 2023 | GMT +5
Футбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
ASTANA. Кazinform – Мадияр Кембилов Қозоғистон аёллар терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланди, дея хабар беради Кazinform ҚР футбол федерациясига таяниб.

М.Кембилов мураббийлик фаолиятини 2005 йилда бошлаган. «Ордабаси U-16», «Академия Оңтүстік», «Турон Ж», «Ясси» каби клубларда мураббий бўлиб ишлаган. Ҳозирда «БИІК-Шымкент» қизлар жамоаси бош мураббийи. Бунгача бу лавозимда россиялик мутахассис Александр Семенов ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон аёллар терма жамоаси бу йил UEFА Миллатлар лигасида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, Қозоғистонлик жамоа Исроил, Эстония ва Арманистон билан бирга C лигасининг тўртинчи гуруҳидан жой олади. Гуруҳ босқичи ўйинлари 20 сентябрда бошланади ва 2023 йилнинг 5 декабрига қадар давом этади.