Футбол бўйича Германия чемпионати 15 майда қайта бошланади - ОАВ
Канцлер Ангела Меркел ва 16 та федерал ернинг ҳукумат раҳбарлари чоршанба куни тушдан кейин телефон орқали конференция ўтказадилар ва вирус тарқалишининг олдини олиш учун қўйилган чекловларни енгиллаштиришга келишиб олишади.
Қарор лойиҳасига кўра, федерал ҳукумат камида август ойининг охирига қадар йирик тадбирларни, жумладан фестивалларни ва спорт тадбирларини тақиқлайди.
Берлин бутун мамлакат бўйлаб дўконлар очилишини қўллаб-қувватлайди. Бироқ, мижозлар орасидаги масофа 1,5 метр бўлиши керак.
Федерал ҳукумат барча болаларнинг ёзги таътилга чиқиши учун болалар хавфсизлиги бўйича қатъий кўрсатмаларга мувофиқ босқичма-босқич қайтишни кўриб чиқмоқда.
Бундеслига ўйинларини май ойи ўрталарида қайта бошлашга рухсат берилади. Бироқ, улар икки ҳафталик карантинни сақлашлари керак. Томошабинларсиз ўказиладиган ўйинлар 15 ёки 21 майда бошланиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, федерал ҳукумат коронавирус учун қўшимча чекловларни юмшатиш учун жавобгарликни федерал агентликларга топширади.
Ангела Меркел 20 апрел куни, агар касалликнинг янги ҳолатлари кўпайиб кетса, қаттиқ чекловларни қайта киритмасдан бошқа иложи қолмаслигини маълум қилган.
Муаллиф: Тимур Дуйсекеев