Футбол бўйича Чемпионлар лигаси: «Манчестер Юнайтед» биринчи ўйинда дуранг ўйнади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - UEFA Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичининг дастлабки ўйинлари якунига етди, деб хабар берflb Кazinfortm мухбири.

Шу куни «Бенфика» (Португалия) ва «Аякс» (Голландия), «Атлетико Мадрид» (Испания) ва «Манчестер Юнайтед» (Англия) жамоалари тўқнаш келишди.

«Бенфика» – «Аякс» учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ўйин давомида Голландия клубидан Душан Тадич 18-дақиқада ҳисобни очди. 26-дақиқада унинг жамоадоши Себастmян Аллер автогол муаллифига айланган бўлса, 29-дақиқада хатосини тўғрилаб, гол урди. Якуний голни 72-дақиқада «Бенфика»дан Роман Яремчук киритди.

«Атлетико Мадрид» ва «Манчестер Юнайтед»ни 1:1 ҳисоби қониқтирди. Ўйин давомида испан клубидан Жоау Феликс ҳисобни очган бўлса, инглизлар жамоасидан Энтони Эланга 80-дақиқада гол билан жавоб қайтарди.

Энди жавоб ўйинлари 8-9 ва 15-16 март кунларига белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар