Футбол бўйича Чемпионлар Лигаси: «Ливерпуль» ғалаба қозонди, «Бавария» дуранг ўйнади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - UEFA Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна иккита ўйин натижалари маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу сафар «Интер» (Италия) ва «Ливерпуль» (Англия), «Ред Булл Зальцбург» (Австрия) ва «Бавария» (Германия) жамоалари куч синашди.

«Интер» – «Ливерпуль» учрашувида инглизлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларни 75-дақиқада Роберто Фирмино ва 83-дақиқада Муҳаммад Салоҳ киритди.

«Ред Булл Зальцбург» (Австрия) ва «Бавария» ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Австрия терма жамоасидан Чуквубуйке Адаму 21-дақиқада гол урган бўлса, Германия клубидан Кингсли Коман 90-дақиқада битта гол билан жавоб қайтарди.

Жавоб ўйини 8 март куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 15 феврал куни «Пари Сен-Жермен» (Франция) «Реал Мадрид»ни (Испания) 1:0 ҳисобида мағлуб этган, «Спортинг» (Португалия) эса ўз майдонида «Манчестер Сити»га ( Англия)0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

22 февралда «Вильярреал» (Испания) ва «Ювентус» (Италия), «Челси» (Англия) ва «Лилль» (Франция), 23 февралда «Атлетико Мадрид» (Испания) ва «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Бенфика» (Португалия) ва «Аякс» (Голландия) билан учрашади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram