Футбол бўйича Чемпионлар лигаси: Бугун 1/8 финал ўйинлари бошланади

NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун, 15 феврал куни футбол бўйича UEFA Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига старт берилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Мусобақанинг ушбу босқичи ўйинлари 15/16 ва 22/23 феврал кунларига белгиланган.

15 феврал куни «Пари Сен-Жермен» (Франция) ва «Реал Мадрид» (Испания), «Спортинг» (Португалия) ва «Манчестер Сити» (Англия) жамоалари ўзаро куч синашади.

Биринчи ўйин «Qazaqstan» телеканали орқали Нур-Султан вақти билан соат 01.50 да жонли эфирда намойиш этилади, иккинчи ўйинни «Qazsport» телеканали орқали томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 16 феврал куни «Интер» (Италия) ва «Ливерпул» (Англия), «Ред Булл Зальцбург» (Австрия) ва «Бавария» (Германия) жамоалари тўқнаш келишади.

22 февралда «Вильярреал» (Испания) ва «Ювентус» (Италия), «Челси» (Англия) ва «Лилль» (Франция), 23 февралда «Атлетико Мадрид» (Испания) ва «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Бенфика» (Португалия) ва «Аякс» (Нидерландия) билан учрашади.

Шунингдек, 17 феврал куни Европа лигаси ва Конференция лигасининг 1/16 финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар