Фунт стерлингнинг долларга нисбатан курси рекорд даражада пасайди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Буюк Британия иқтисодиёти истиқболлари ҳақидаги хавотирлар август ойида фунт стерлинг курсининг АҚШ долларига нисбатан тахминан 5 фоизга пасайишига олиб келди, дея хабар бермоқда Kazinform BBC Newsга таяниб.

Пайшанба куни фунт стерлинг курси валюта бозорларида 1,16 доллардан пастга тушди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, пасайиш иқтисодиётнинг ёмонлашаётганини акс эттиради, чунки истеъмолчилар ва корхоналар кўтарилган нархлар ва энергия тўловларига дуч келишади.

Ушбу хавотирлар янги тадқиқот август ойида ишлаб чиқариш сектори 2020 йил май ойидан бери биринчи марта қисқарганини аниқлагач кучайган. Англия банки август ойида фоиз ставкаларини 1,75 фоизга ошириб, Буюк Британия иқтисодиёти бу йил таназзулга юз тутишини башорат қилди.

Investec катта инвестиция директори Лаура Ламби турғунлик қўрқувлари бозорларга таъсир қилганини айтди, Goldman Sachs инвестиция банки бу ҳафта Буюк Британия 2024 йилгача ресессияда қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Буюк Британия давлат облигациялари ўн йилликлар ичида энг ёмон ойни бошдан кечирди. Инвесторлар юқори даромадни талаб қилишди, бу эса мамлакат учун қарз олишни қимматлаштирди. Август ойида баъзи облигациялар бўйича даромадлилик ёки самарали фоиз ставкаси сезиларли даражада ошди, бу 1994 йилдан бери кузатилмаганди.

Таҳлилчилар фикрича, фунт стерлингнинг заифлашиши, бур томондан долларнинг кучлилиги натижасидир. Америка валютаси АҚШда юқори фоиз ставкалари туфайли кучли кўрсаткичларни кўрсатмоқда. Европа дуч келаётган энергия муаммолари эса АҚШга бунчалик таъсир кўрсатмайди.

Охирги марта 2016 йил октябр ойида Брексит бўйича овоз беришдан сўнг фунт стерлинг долларга нисбатан қаттиқ тушиб кетган эди.

Фото: www.bbc.com

Сўнгги хабарлар