Фуқаролар Ўзбекистон чегара божхонаси орқали қанча товар олиб ўтиши мумкин

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Адлия вазирлиги фуқаролар чегара божхонаси орқали олиб ўтиши мумкин бўлган айрим товар нормаларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform вазирликнинг расмий Huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб.

Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари:

Гуруч – оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган;

Нон-булка маҳсулотлари – оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган;

Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

Шакар – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

Ўсимлик мойлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган.


Сўнгги хабарлар
telegram