Фрэнк Лэмпард «Челси»га бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

None
LONDON. TASS-Кazinform – Франк Лэмпард жорий мавсум якунига қадар Англиянинг «Челси» футбол клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда пайшанба куни Лондон жамоаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform TASS агентлигига таяниб.

44 ёшли Лэмпард жорий мавсумда «Челси»нинг тўртинчи мураббийига айланди. Жамоа мавсумни 7 сентябрь куни истефога чиқарилган германиялик Томас Тухел бошчилигида бошлади. Унинг ўрнини 2 апрель куни шартномаси бекор қилинган англиялик мутахассис Грэм Поттер эгаллади. 4 апрель куни Англия чемпионати доирасидаги «Ливерпул»га қарши ўйинда (0:0) испаниялик Бруно Сальтор бош мураббий вазифасини бажарди. «Челси» 29 ўйиндан кейин 39 очко билан 11-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасининг чорак финалида жамоа «Реал»га қарши майдонга тушади.

Лэмпард бунгача 2022 йилнинг январида «Эвертон»да эди. 2023 йилнинг январида мутахассис ишдан бўшатилди. Лэмпард 2019 йилдан 2021 йилгача «Челси» бош мураббийи бўлган. 2018/19 йилги мавсумда у «Дерби Каунти»ни бошқарган.

Лэмпард футболчилик фаолияти давомида 2001 йилдан 2014 йилгача «Челси»да ўйнаган, жамоаси билан Чемпионлар лигаси (2011/12 мавсум) ва Европа лигаси (2012/13) ғолиби бўлган, уч марта Англия чемпиони бўлган, тўрт марта Англия кубогини, икки мартадан Англия Лига кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган. Лэмпард 648 ўйинда 211 гол урган «Челси» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У шунингдек, Англиянинг «Вест Хэм» (1995-2001), «Манчестер Сити» (2014-2015) ва Американинг «Нью-Йорк Сити» (2014-2016) клубларида ҳам ўйнаган. У Англия терма жамоаси сафида 106 ўйин ўтказиб, 29 та гол урган.

Фото: globallookpress.com


Сўнгги хабарлар
telegram