Франциянинг энг кучли ядровий реактори ишга тушди
PARIS. Kazinform – «Flamanville 3» ядро реактори шанба куни узоқ давом этган қурилиш ишларидан сўнг Франция уйларини электр энергияси билан таъминлай бошлади.
France 24 хабарига кўра, Нормандиядаги «Flamanville 3» реактори шанба куни соат 11:48 да француз уйларига электр энергиясини етказиб бера бошлаган, деилади EDF энергетика компанияси бош директори Люк Ремонт баёнотида.
У 1600 МВт қувватга эга мамлакатдаги энг кучли реактор ҳисобланади. У Франциядаги 2 миллиондан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаши керак.
Лойиҳа бир қатор техник носозликлар туфайли режадан 12 йилга ортда қолди, бу эса лойиҳа қийматини тахминан 13,2 миллиард еврога (13,76 миллиард доллар) оширди, бу дастлабки ҳисоб-китобдан 4 баравар (3,3 миллиард еврога) кўп.
"Мамлакат учун ажойиб лаҳза. Кам углеродли энергия ишлаб чиқариш учун қайта саноатлаштириш – бу экология, французча услуб”, – деди президент Эммануэль Макрон Х тармоғидаги постида ва реакторни "дунёдаги энг кучлиларидан бири" деб атади.
EPR реактори, янги авлод босимли комплекс, EDFнинг тўртинчи реакторидир.
"Францияда охирги марта реактор 25 йил олдин Civaux 2 станциясида ишга туширилган", – дейди энергетика компанияси раҳбари Франция жануби-ғарбидаги Civaux электр станциясига ишора қилиб.
Атом энергетикаси Франциянинг электр энергияси ишлаб чиқаришининг қарийб бешдан уч қисмини ташкил қилади ва мамлакат дунёдаги энг йирик атом энергетикаси дастурларидан бирига эга.