Франциянинг давлат қарзи 3 трлн евродан ошди

Франция Бош вазири Мишель Барнье “France2” телеканали орқали маълум қилишича, давлатнинг қарзи 3 триллион евродан ошган, мамлакат иқтисодиёти эса оғир аҳволда, деб ёзади ЎзА агентлиги.

Франция
Фото: pixabay.com

Маълумотга кўра, ушбу миқдор 3,16 триллион еврони ташкил этади. Барнье “на давлат қарзи кўпайиши, на экология талаби камайишига йўл қўйилмаслиги”ни таъкидлади.

“Харажатни назорат қилиш ва пенсия ислоҳотини сақлаб қолишга интиламиз, – дея қўшимча қилди у. – Соғлиқни сақлаш тизими ва иммиграция назоратига устувор эътибор берилади.

Ҳукумат раҳбари бадавлат французлар даромадига солиқ оширилишини ҳам истисно этмади:

“Энг бадавлат ватандошларимиздан иқтисодий вазиятни меъёрига келтириш чораларида иштирок этиш талаб қилиниши мумкинлигини истисно қилмайман.

Аввалроқ Елисей саройи ташқи ишлар вазири этиб Жан-Ноэль Барро тайинланган янги Вазирлар Маҳкамаси таркибини эълон қилган эди. Себастьян Лекорню Қуролли Кучлар раҳбарлигини сақлаб қолди, Бруно Ретайло эса Ички ишлар вазири лавозимини эгаллади. Иқтисодиёт вазирлигини 33 ёшли Антуан Арманд бошқаради.

Янги таркибдаги Вазирлар кенгашининг биринчи йиғилиши 23 сентябрга белгиланган.

Сўнгги хабарлар