11:14, 28 Февраль 2024 | GMT +5
Франциянинг Бут шаҳри яна сув остида қолди
ASTANA. Kazinform — Кучли ёмғир туфайли Па-де-Кале минтақасида дарёлар тошиб кетди. Шаҳарни сув босди. Бу ҳақда Euronews сайти хабар берди.

Франция шимолида жойлашган кичик Бут шаҳри тўрт ой ичида бешинчи марта сув остида қолди. Кучли ёмғирлар натижасида Пас-де-Каледаги бир неча дарёлар бирин-кетин қирғоқларидан чиқиб, шаҳарни сув босди.
Бу ҳолат маҳаллий аҳоли учун чексиз ваҳима олиб келди. Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир туфайли вазият мураккаблашди. Ҳатто аҳоли орасидан баъзилари учун уйларини лойдан тозалаш фойдасиз бўлиб қолди.
Аҳолининг ёз мавсумини кутишдан бошқа иложи йўқ. Умид қиламизки, қуёш исиши билангина бу хавфдан қутуламиз. Бироқ, ер тезда қуриб кетишига кафолат йўқ.