Франциялик олимлар дунёдаги энг ноодатий ва энг кичик уйни қуришди

Франциялик олимлар гуруҳи дунёдаги энг ноодатий ва энг кичик уйни қуришди. Уй 15 микрометр баландликда, юпқа силика мембраналаридан иборат. У икки нурли сканерловчи электрон микроскоп ва фокусланган ион нурлари ёрдамида яратилган. Бу ҳақда Aniq.uz ёзган.

энг ноодатий ва энг кичик уй
Фото: Aniq.uz

Олимлар миллиметрнинг юздан бир қисмини ўлчайдиган конструкцияни яратиш учун бир нечта операциялар - кесиш, бирлаштириш ва пайвандлаш орқали муваффақ бўлишди. Нанохона сурати сканерловчи электрон микроскоп ёрдамида олинган.

Кўриниб турибдики, бу уйчада ҳеч ким яшамайди. Ҳажми тахминан 20 нанометр ёки 0,02 микрометр бўлган кичикроқ вируслар ҳам бу тузилмани ҳақиқий сарой деб ҳисоблайди.

“Қурилиш” жараёнида ишлаб чиқилган технологиялар, эҳтимол, тиббий мақсадларда инсон танасига жойлаштириладиган наноантенналар ва сенсорлар каби майда электрон қурилмаларни яратишда қўлланилиши мумкин.

Сўнгги хабарлар