Франциядаги машғулотларимиз юқори савияда давом этмоқда - Дзюдо бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи
ASTANA. Kazinform — Дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига сўнгги машғулотларни Франциянинг Мез шаҳрида ўтказмоқда.

Бу ҳақда Kazinform мухбирига Миллий терма жамоа бош мураббийи Нурбол Сулайменов маълум қилди.
“Ҳозир Франциянинг Мез шаҳрида Олимпиада учун сўнгги машғулотларни ўтказмоқдамиз. Машғулотлар жуда юқори савияда ўтмоқда. Бу шаҳар бизга таниш. Бир неча йил олдин жамоамиз ушбу шаҳарда навбатдаги йиғин ташкил қилганди. Шаҳардаги спорт залида барча шароитлар яратилган. Насиб этса, 25 июль куни Париждаги Олимпия шаҳарчасига қайтамиз. Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтади. 27 июль куни эса дзюдочиларимиз биринчи бўлиб совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар”, - деди бош мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг илк мусобақа кунида Қозоғистон шарафини тажрибали Елдос Сметов (60 кг) ва Абиба Абужақинова (48 кг) ҳимоя қилади. Шундан сўнг Эсмигуль Куюлова (63 кг), Камила Берликаш (+78 кг), Ғусман Қирғизбаев (66 кг), Данияр Шамшаев (73 кг), Абилайхан Жубаназар (81 кг), Нурлихан Шархан (100 кг) баҳсларга киришади.
Франция пойтахтидаги ўйинлар 26 июль куни бошланиб, 11 август куни якунига этади.
Муаллиф: Кунсултан Отарбай