Франциядаги Hermès модалар уйининг асосий акциядори боғбонига миллиардлаб евро қолдириб кетади
Франциянинг Hermès модалар уйининг асосий акциядори, 80 ёшли Николас Пуэш собиқ боғбонини асраб олмоқчи ва уни миллиардлари вориси қилмоқчи. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronews.cоmга таяниб хабар беради.

Tribune de Genève нашрининг ёзишича, ҳашаматли чарм буюмлар брендининг 5-6 фоизига эгалик қилувчи Пуэш ўз бойлигининг ярмини 51 ёшли камтарин Марокаш оиласидан чиққан “собиқ боғбони ва қора ишчиси”га ўтказмоқчи.
Ҳар йили Швейцариянинг 300 та энг бадавлат кишилари рўйхатини тузувчи Bilan журнали маълумотларига кўра, унинг бойлиги 9-10 миллиард Швейцария франки (9,4-10,4 миллиард евро)га баҳоланган.
Hermès асосчисининг набирасининг режалари амалга ошиши номаълум.
Маълумотларга кўра, Швейцариянинг Вале кантонида яшовчи Пуэш фарзандликка олиш жараёнида ёрдам сўраб адвокатларга мурожаат қилган. Швейцарияда катталар фарзандликка олиш мумкин эмас.
Режани амалга оширишдаги қийинчиликлар Пуэшнинг 2011 йилда Женевада жойлашган Isocrates жамғармаси билан имзоланган меросхўрлик шартномасидан келиб чиққан. Ворислик шартномаси васиятномадан кўра кўпроқ юридик кучга эга.
AFP агентлигига берган интервьюсида Isocrates вакиллари келишувнинг бир томонлама бекор қилинишини “асоссиз” деб атади.
Жамғарма ўзига тўлиқ боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли хавф остида қолганидан афсусда.
"Биз бу масалани муҳокама қилиш учун очиқ қолдирамиз", - деб таъкидлади ташкилот.