Франциядаги биоёқилғи заводида портлаш содир бўлди

Франция
Фото: Trend

ASTANA. Kazinform – Франция жанубидаги Эро департаментидаги биоёқилғи ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ўта оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Trend.

Ҳодиса Saipol заводида юз берган. Портлашдан сўнг ёнғин бошланди, у ҳозир назоратга олинган.

Жами 200 га яқин одам эвакуация қилинган. Расмийлар хавфли кимёвий моддалар сизиб чиққан ёки йўқлигини текширмоқда. Воқеа сабаблари аниқланмоқда, ҳудуд ўраб олинган.

Сўнгги хабарлар