Францияда ўз хотини ва тўрт фарзандини ўлдирганликда гумонланган эркак ҳибсга олинди

Франция полицияси
Фото: Euronews

Фожиа 25 декабрь куни кечқурун Мо шаҳрида содир бўлган. Гумонланувчи эртаси куни қўшни департаментда қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб хабар беради.

Франция полицияси сешанба куни 33 ёшли эркакни хотини ва 9 ойликдан 10 ёшгача бўлган тўрт нафар фарзандини ўлдиришда гумон қилиб ҳибсга олганини маълум қилди.

Фожиа 25 декабрь куни кечқурун Сена ва Марна департаментининг Мо шаҳрида содир бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва қўни-қўшнилари хавотир билдирди. Қўшнисининг айтишича, полда ва эшик тутқичида қон борлигини кўриб, полицияга қўнғироқ қилган.

Гумонланувчини қидириш кечаси ва сешанба куни эрталабгача давом этди.

У Сенага қўшни Сен-Дени департаментида қўлга олинган. У 2019 йилда ҳам хотинига пичоқ билан тан жароҳати етказган, бироқ ўша вақтда жиноий иш қўзғатилмаган.

Шунингдек, гумонланувчи 2017 йилдан буён стресс ва руҳий касалликлар туфайли шифокорлар назоратида бўлганлиги ҳам маълум.

Сўнгги хабарлар