16:56, 22 Январь 2024 | GMT +5
Францияда ўтказилган Гран-прида қозоғистонлик полвонлар учта медални қўлга киритди
Ницца шаҳрида қозоғистонлик эркин курашчилар иштирок этган Henri Deglane номидаги Франция Гран-приси бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform Қозоғистон кураш федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Рифат Сайботалов (70 кг) ва Ерхан Бексултанов (79 кг) бронза, Абдиманап Байгенжеев (92 кг) кумуш медалга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, Байгенжеев эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси стандартини бажарди.