Францияда фармацевтлар иш ташлаши сабабли дорихоналар ёпилади

ASTANA. Kazinform - Франция фармацевтларининг касаба уюшма марказлари пайшанба куни бутун мамлакат бўйлаб иш ташлаш эълон қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Францияда фармацевтлар иш ташлаши сабабли дорихоналар ёпилади
Фото: freepik.com

Иш ташлаш ҳақида BFMTV хабар берди. Унинг сўзларига кўра, фармацевтлар “дори-дармонлар тақчиллигига эътибор қаратиш, иш ҳақининг ошишига эришиш ва дори воситаларининг онлайн савдоси тарқалишига норозилик билдириш” ниятида.

Телеканалда маълум қилинишича, иш ташлашда 20 мингдан ортиқ француз дорихоналари иштирок этиши мумкин.

Францияда ҳозирда 5 мингдан ортиқ турдаги дори воситалари етишмайди. Фармацевтлар касаба уюшмаларининг айтишича, ҳар беш рецептдан тўрттасини дори-дармон билан таъминлашда муаммолар пайдо бўлади.

ТАSS ҳамкор агентлиги томонидан Кazinform учун махсус тақдим этилган.

Сўнгги хабарлар