Францияда портлаш хафи туфайли саккизта аэропорт эвакуация қилинди

Париж яқинидаги Бове аэропорти Франциянинг бир қанча аэропортларида аноним таҳдид келиб тушганидан кейин эвакуация қилинганини айтди. Кейинроқ аэропорт қайта очилиш жараёнида эканлиги маълум қилинди.
Франция шарқидаги Страсбург аэропорти, портлаш хафи туфайли бир бино ҳам эвакуация қилинганини билдирди.
Франция ғарбидаги Нант аэропорти ҳам худди шу сабаб билан эвакуация қилинган.
Жануби-ғарбдаги Биарриц ва Тулуза, шимолдаги Лилл ва жануби-шарқдаги Лион-Брон аэропортлари полиция текширувидан сўнг ҳаво паврозлари қайта бошланишини айтди.
Чоршанба куни эрталаб портлаш хафи туфайли тўртта аэропорт эвакуация қилинган.
Франциянинг жанубидаги Ница аэропорти олдин қолдирилган шубҳали нарса туфайли эвакуация қилинганидан сўнг ўз фаолиятини қайта бошлади.
Париж яқинидаги Версал саройи бир ҳафтадан камроқ вақт ичида учинчи марта хавфсизлик нуқтаи назаридан ташриф буюрувчиларни эвакуация қилди. Чоршанба куни сарой ташриф буюрувчилар учун қайта очилди. Бино сешанба куни шубҳали объект ва ҳафта охирида портлаш хафи туфайли эвакуация қилинган.
Париждаги Лувр шанба куни хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилди, аммо эртаси куни қайта очилди.