Францияда бир киши метрода уч кишини пичоқлади
PARIS. Kazinform - Ҳодиса якшанба куни тушдан кейин Франциянинг Лион шаҳридаги метро йўловчилари эркакнинг хавфли хатти-ҳаракати юзасидан полицияга мурожаат қилганида содир бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Метрода воқеа гувоҳлари 27 ёшли марокашлик эркакнинг пичоқ билан тажовузкор хатти-ҳаракатини қайд этган.
Жан-Жорес метро бекатида бир киши полиция томонидан ушланган. Бироқ, француз матбуотига кўра, ҳибсга олинишидан олдин у уч йўловчини пичоқ билан яралашга муваффақ бўлган.
Жабрланганлар турли тан жароҳатлари билан маҳаллий шифохоналарга етказилган. Яхшиямки, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахс аввал психиатрик бемор сифатида рўйхатга олинган ва 2022 йилда Франция ҳудудини тарк этиши талаб қилинган.
Бу ҳақда Лион мэрининг хавфсизлик учун масъул ўринбосари Мохамед Чихи ижтимоий тармоқларда ёзди.
- Бизнинг хаёлимиз ҳозир учта ярадорда. Гумонланувчи қўлга олинган. Шаҳар ва миллий полиция ходимлари ва ўт ўчирувчиларга раҳмат. Лион шаҳри бу жиддий ҳаракатни қоралайди, - дейилади баёнотда.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков