22:41, 23 Май 2024 | GMT +5
Франция ядро каллагини олиб юришга қодир ракетани синовдан ўтказди

ASMPA-R ракетаси жанговар каллаксиз Rafale қирувчи самолётидан "ядровий ҳаво ҳужумини тақлид қилиш машқларида миллий ҳудуд устида" учирилди. Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Себастьен Лекорню Х ижтимойи тармоғида маълум қилди.
Вазирнинг ёзишича, машғулотлар анчадан бери режалаштирилган. Франция ҳавода ҳам, сув ости кемаларида ҳам ядровий кучларга эга. Лекорнунинг таъкидлашича, машғулот ядровий тўхтатувчининг авиация компоненти имкониятларини намойиш этишдан иборат.
Келгуси йилларда Франция ҳарбий бюджетининг 13 фоизини ядровий кучларига, жумладан, ҳавода учириладиган ташувчиларни модернизация қилишга сарфлашни режалаштирмоқда.