Франция президенти янги бош вазирни тайинлади
PARIS. Kazinform – Бугун, 13 декабрь куни Франция президенти Эммануэль Макрон янги бош вазир тайинланганини маълум қилди. Бу – Франсуа Байру.
Марказчи Демократик Ҳаракат партияси етакчиси Франсуа Байру ўтган ҳафта истеъфога чиққан Мишель Барнье ўрнига келади.
Президент Эммануэль Макрон ҳокимиятдан четлатилган Мишель Барнье истеъфога чиққанидан кейин унга бу лавозимга номзод танлаш ва "мамлакат барқарорлигини кафолатлаш" имконини берадиган сиёсий муросага эришмоқчи, дейилади Euronews хабарида.
5 декабрь куни Франция президенти Эммануэль Макрон республиканинг 73 ёшли бош вазири Мишель Барньенинг истеъфосини қабул қилди. 10 дақиқалик нутқида президент ҳозирги вазиятга ўз қарашларини баён қилди.
4 декабрь куни Франция Миллий Ассамблеяси депутатларининг аксарияти унга ишончсизлик вотумини қабул қилди. Ҳукуматни тарқатиб юбориш учун асосан парламент қуйи палатасининг ўта чап ва ўнг аъзолари овоз берди.
Мишель Барньенинг келаси йил учун миллий бюджетни қабул қилишда парламентни четлаб ўтишга имкон берувчи Франция конституциясига киритилган ўзгартиришдан фойдаланиши мухолифатга ёқмади.