Франция президенти янги бош вазирни тайинлади

Мишель Барнье
Фото: facebook.com/michelbarnier

PARIS. Kazinform - Бугун Франция президенти Эммануэль Макрон Мишель Барньени бош вазир этиб тайинлади, дея хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Мамлакат охирги сайловда хавфсизликни устувор вазифа сифатида танлади. Барнье охирги президентлик сайловида ушбу дастур билан боришга ваъда берди. Ноқонуний миграция, жиноятчилик ва терроризмга қарши кураш унинг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Маълумки, Мишель Барнье 73 ёшда, у Европа комиссиясида ишлаган, «Брексит» (Brexit) жараёни бўйича музокараларда қатнашган, Ж.Ширак ва Ф.Миттеран даврида бош вазир лавозимларида ишлаган.

Париждаги Олий тижорат мактабини тамомлаган. М. Барнье 1992 йилда Албертвилда ўтказилган қишки Олимпия ўйинлари ташкилотчиларидан бири бўлган.

М. Барнье Фахрий легион ордени офицери. Уйланган. Уч нафар фарзанди бор.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар
telegram